(66) 221-7362

info@samstartup.uz

САМАРҚАНД СТАРТАП ИНКУБАТОР МАРКАЗИ — БИЗНЕС ЛОЙИҲАНГИЗНИ ҲАЁТГА ТАТБИҚ ҚИЛИШ УЧУН ҚУЛАЙ ИМКОНИЯТ

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Корея халқаро ҳамкорлик агентлигининг Тошкентдаги офиси ҳамда Корея Республикасининг Кеймёнг коллеж университети ўртасида 2019 йил Самарқанд шаҳрида “Самарқанд касб-ҳунарга ўқитиш марказининг таълим салоҳиятини мустаҳкамлаш орқали вилоятда ишчилар малакасини ошириш ва ишга жойлаштиришни кучайтириш” лойиҳасини амалга ошириш бўйича ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Ушбу лойиҳа асосида Стартап инкубатор маркази очилди.

Ушбу марказни очишдан мақсад инновацион ғояларни қўллаб-қувватлаш асосида янги инновацион компанияларни ташкил қилиш ва ривожлантиришга кўмаклашишдан иборат. Марказнинг асосий вазифаси резидентларга юқори технологиялар соҳасида бизнесни яратиш ва ривожлантиришда, шунингдек, бизнесни ривожлантириш учун зарур бўлган интеллектуал, техник ва молиявий ресурслар билан таъминлашда фаол ёрдам беришдир. Бу марказда бугун энг замонавий усулларда маслаҳат-тренинглар ва дарс машғулотлари олиб бориляпти. Марказ тадбиркорларнинг муаммоларни ҳал этиш ва бир қанча саволларга жавоб олишга имкон яратади.

Тадбиркор ўз ғояси билан Стартап инкубатор марказига келади ва лойиҳа босқичида унинг маслаҳатчилари ва мутахассислари билан биргаликда ўз ғояси устида ишлайди. Лойиҳа шакллантирилгандан сўнг, бизнес режа ишлаб чиқилади, лойиҳа эксперлар кенгашидан ўтади. Инкубатор марказига келган бўлажак тадбиркорлар фаолияти ривожланиб кетгунига қадар марказда энг замонавий жиҳозланган офис билан таъминланади.

Марказида 9 та хона Стартап инкубатор маркази учун ремоделлинг қилинди. Икки йил давомида марказда 20 дан ортиқ маҳаллий ва 2 та халқаро даражада ўқув-семинар бўлиб ўтди, унда 400 нафар тингловчилар қатнашди. Инкубатор марказида 4 та МЧЖ ва ХКлар ташкил қилиниб, давлат рўйхатидан ўтказилди, улардан 3 таси доимий даромад билан ишлаб турибди.

Ҳозиргача марказда 5 марта резидентларни саралаш бўйича танловлар ташкил этилди. Бунинг натижаси 14 та лойиҳа танлаб олиниб марказга резидент фирма сифатида қабул қилинди. Марказда резидент фирмалар лойиҳалари устида ишлаш учун барча шароитлар мавжуд. Резидентларга марказ тамонидан 3 хил турдаги хизматлар кўрсатилмоқда. Жумладан, лойиҳаларни амалга ошириш таълим хизмати, ҳамкор ташкилотлар хизматларидан фойдаланиш ва офис хизматлари кўрсатилмоқда. Бундан ташқари резидентлар учун маҳаллй корхона ва ташкилотлар билан ҳамкорликда турли хил ўқув семинарлар ташкил этиляпти.

Стартап инкубатор марказида ҳозирда турли хил лойиҳаларига эга бўлган резидентлар мавжуд. Улар хизмат кўрсатиш ва маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича ишлаяпти. 

Бугунг кунда Инкубатор маркази ҳамкорлари сони 16 тага етди. Фаолиятни янада ривожлантириш мақсадида маҳаллий давлат ва нодавлат ташкилотлари, хусусан, Ўзбекистон Савдо-саноат Палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси, Ёшлар агентлигининг Самарқанд вилоят бошқармаси,  Тошкент иқтисодиёт университетининг Самарқанд филиали ва “Ёшлар келажагимиз”  жамғармаси билан ҳамкорлик меморандумлари имзоланди.  

Марказда бухгалтерия ҳисоби, банк хизматлари, юридик хизматлар, патентлаштириш ва литсензиялаш хизматлари, маркетинг ва реклама хизматлари, лойиҳа тақдимотини ишлаб чиқиш, бизнес режа тузиш, инвесторларни сизнинг бизнесингизга йўналтириш бўйича тушунчалар ва бизнес маслаҳатлар берилади.

Марказда, Корея Республикасидан ташриф буюрган маслаҳатчи профессор Lee Jeong Jun  ҳам фаолият юритади.

Самарқанд Сартап Инкубатор марказининг энг фаол резидентларидан “Cyber Area” хусусий корхона раҳбари, Самарқанд касб-ҳунарга ўқитиш марказининг Ахборот технологиялари бўлимида ўқиган Бобур Хамидов.

Асосий мақсади Online ta’lim платформаси фаолиятини кенгайтириш ва замон талабига мослаш.Ҳозирги вақтда платформада 14 та курс мавжуд бўлиб, жами 520 нафар тингловчилар бор. 6 нафар ёш ўқитувчилар иш билан таъминлаган.

Самарқанд касб-ҳунарга ўқитиш марказининг Ахборот технологиялари бўлимида ўқиган. Самарқанд Сартап Инкубатор марказининг энг фаол резидентларидан яна бири  Давронов Жамол Cleaning eco Xk Asoschisi,   Clining eco тозалаш хизматини кўрсатади. Ҳозирги вақтда корхонада 5 нафар ёшлар ўз  фаолияти олиб бормоқда.

Самарқанд давлат университетининг Рақамли технологиялар факултети 4-босқич талабаси Сайидқулов Аслиддин Самарқанд Сартап Инкубатор марказининг энг фаол резидентларидан.

У қишлоқ хўжалик маҳсулотларини онлайн платформа бозори орқали деҳқонларни ўзи сотишни йўлга қўйишни ташкил этиш бўйича изланиш олиб бормоқда.Мақсади, замонавий онлайн бозорини ривожлантириш.Ҳозирги вақтда платформада  та мижоз мавжуд бўлиб, 3 нафар ёшларни иш билан таъминлаган.

ТАТУ Самарқанд филиали Компютер инжинеринг техниги  факултетининг талабаси Дўсёрова Дилдора Нурилло қизи Самарқанд Сартап Инкубатор марказининг энг иқтидорли резидентларидан.

Дўсёрова Дилдора Нурилло қизининг олдига қўйган мақсади,    Республикадаги барча мавжуд шифохона ва поликлиникалар, шунингдек вилоят ва туманларни базаларини бирлаштириш ва аҳоли саломатлигини янада мустаҳкамлаш учун ҳизмат қилиш. Ҳозирги вақтда лойиҳани ривожлантириш ва ҳаётга кенг                  татбиқ қилиш мақсадида 4 нафар тенгдошлари билан ишламоқда.